"Навбаҳор"ни икки нафар футболчи тарк этди

CHERY AUTO

"Навбаҳор" жамоасини икки нафар футболчи тарк этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Tecno

Маълум қилинишича, Азим Аҳмедов ҳамда Мирзоҳид Ғофуров энди фаолиятини бошқа клубда давом эттиради. Аҳмедов Суперлиганинг якунланган мавсумида 18 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол муаллифи бўлган. Ғофуров эса 15 та баҳсда иштирок этиб, 1 та голли узатмани амалга оширган.

Маълумот учун, "лочинлар" айни пайтда Темур Кападзе бошчилигида ЎФАнинг Миллий футбол марказида машғулотлар олиб бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!