"Навбаҳор"ни кубок доирасида ўта жиддий рақиб кутиб турибди

  • 6 апрель, 2022, 14:43
  • Javokhir Azimov
  • 2
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган баҳсда "Навбаҳор" сафарда “Қизилқум” клуби меҳмони бўлади.

Мазкур жамоаларнинг Суперлигадаги ўзаро ўйинлари статистикасига назар ташлайдиган бўлсак, ушбу клублар 44 марта ўзаро рўбарў бўлган. Ушбу баҳсларда “Навбаҳор” 17 марта, “Қизилқум”  эса 14 марта ғалаба қозонган, 13 та учрашувда эса дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати бўйича устунлик наманганликлар томонида -  56–46.

Ўзаро ўйинларда “Навбаҳор” 64, “Қизилқум” эса 55 очкони қўлга киритган. Наманганликларнинг навоийликлар устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси – 4:0 бўлса, “Қизилқум”нинг бу борадаги натижаси 3:0 га тенг.

Ўзбекистон кубоги баҳсларида эса ушбу жамоалар 2003 йилги мавсумда 1/8 финалдан ўрин олган ўйинда ўзаро рўбарў келган. Навоийдаги учрашувда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган бўлса, Намангандаги жавоб баҳсида “Навбаҳор” 4:2 ҳисобида зафар қучиб, кейинги босқичга йўл олганди.                 

Эслатиб ўтамиз, “Қизилқум” – “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги учрашув 6 апрель куни Олмалиқдаги ОКМК спорт мажмуасида соат 18:00 да старт олади.

Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Alisher Kamalov
06/04/2022 14:44
Кизилкум-Навбахор 1:4
Abduvakhob Mutalipov
06/04/2022 14:51
Yozishdan avval Alloh nasib qilsa deb yozadi. Yana bilmadimu teskarisiga aylanib ketmasin birodar