"Навбаҳор"ни тарк этган Темурхўжа Абдуҳолиқов собиқ жамоасига қайтди
"Бунёдкор" клуби кунни ашаддий ишқибозларини хурсанд қиладиган хабар билан бошлади.
Гап шундаки, катта футболга “Бунёдкор” ўринбосарлари сафидаги ажойиб ўйинлари орқали кириб келган тажрибали ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқов уйига қайтди ва янги мавсумни “Бунёдкор” сафида ўтказади.
Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, Абдухолиқов билан икки йилга мўлжалланган шартнома имзоланди.
Ҳужумчи ўтган мавсумни "Навбаҳор"да ўтказди ва (Суперлига ҳамда Ўзбекистон Кубоги баҳсларида) 30 та ўйинда майдонга тушиб 4 та гол урди.
Фикрлар