"Навбаҳор"ни яна бир легионер тарк этди
Мавсумлар оралиғидаги танаффус пайтида ҳар бир жамоа таркибида ўзгаришлар бўлиши табиий. Албатта, “Навбаҳор” ҳам бундан мустасно эмас.
Кеча “лочинлар” сафини 3 нафар футболчи тарк этганлиги борасида хабар бергандик ва уларнинг иккиси легионер эди.
“Навбаҳор” матбуот хизматининг тарқатган хабарига кўра, бугун клуб ҳамда футболчи ўртасидаги икки томонлама келишувга асосан бразилиялик 27 ёшли ярим ҳимоячи Коста Тенорио Гуттинер ҳам жамоани тарк этди.
“Навбаҳор” таркибига ёзги трансфер пайтида қўшилган Гуттинер жамоа сафида 13 та ўйинда майдонга тушиб, 463 дақиқа ҳаракат қилди ва битта голга муаллифлик қилган ҳолда, яна битта голга “пас” берди.
Таъкидлаш жоизки, Coca Cola Суперлигасининг 16-туридан ўрин олган “Насаф” – “Навбаҳор” учрашувида айнан бразилиялик ярим ҳимоячининг ягона голи эвазига “лочинлар” Қаршидан ғалаба билан қайтишганди.
Фикрлар