"Навбаҳор"нинг "Балтика"га қарши ўйини ўтказилмади, "Актобе" эса сўнгги дақиқада Кападзе жамоасини енгди
“Навбаҳор” клуби матбуот хизматининг ёзишича, Туркиядаги ўқув-машғулот йиғини доирасидаги навбатдаги халқаро ўртоқлик баҳсларини бугун Россиянинг “Балтика” (Балтика) ва Қозоғистоннинг “Актобе” (Актобе) жамоаларига қарши ўтказишни режалаштирганди.
Россияликлар билан бўладиган учрашув ноқулай об-ҳаво ҳамда майдон сифатсиз ҳолатга келганлиги боис, қолдирилди.
Қозоғистонликларга қарши кечадиган беллашув эса ўтказилди. Мазкур ўйинда "Навбаҳор" бош мураббийи Тимур Кападзе майдонга қуйидаги футболчиларни туширди: Ўткир Юсупов, Анри Чичинaдзе, Умар Адҳамзода, Қувондиқ Рўзиев, Шоҳмалик Комилов, Шоҳруҳ Абдураҳмонов, Аббосжон Ғуломов, Ваня Илич, Русланбек Жиянов ва кўрикдаги яна 2 нафар футболчи.
Захирадан майдонга тушганлар: Муҳаммадали Усмонов, Зафарбек Раҳимжонов ҳамда кўрикдаги футболчи.
Ушбу учрашувда “Актобе” беллашувнинг сўнгги, яъни, 90-дақиқасида захирадан майдонга туширилган ярим ҳимоячи Аян Байдеулатовнинг голи эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
“Лочинлар” Туркия йиғини доирасидаги сўнгги ўйинни 16 февраль куни Грузиянинг совриндор жамоаларидан бири бўлган “Динамо” (Тбилиси)га қарши ўтказишади.
Фикрлар