"Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги статистикаси қандай?

Хабарингиз бор, айни пайтда миллий чемпионатимизда давралар оралиғидаги танаффус пайти юзага келди.

“Навбаҳор”нинг биринчи даврага оид статистик рақамлари билан танишишингиз мумкин. 

Навбаҳор Қизилқум ўйини расмлари 1 2023 йилги

Соca Cola Суперлигасининг ортда қолган 13 та учрашувида "лочинлар" 9 та ғалаба,  2 та дуранг ва 2 та мағлубиятни қайд этди.

"Навбаҳор" рақиблар дарвозасига 23 та гол урган ҳолда, ўз дарвозасидан 6 та тўп ўтказиб юборди ва бу Суперлигадаги энг яхши кўрсаткичдир. 

Навбаҳор Металлург ўйини расмлари 1 2023 йилги

“Лочинлар”дан ташқари, ОКМК  жамоаси футболчилари ҳам рақиблар дарвозасига 23 та гол уришган, аммо ўз дарвозаларидан 17 та тўп ўтказиб юборишган.

Таъкидлаш жоизки, “Навбаҳор” биринчи давра баҳсларида ўз дарвозасидан энг кам тўп ўтказиб юборган ва энг яхши ҳимояга эга жамоа бўлди.

Ўз ўрнида Самвель Бабаян шогирдларининг ўтказилган 13 та ўйиндан 9 тасида ўз дарвозаларидан тўп ўтказиб юборишмаганини ҳам айтиш лозим.

Албатта, бундай ижобий натижани қайд этишда “Навбаҳор”нинг тажрибали дарвозабони ҳамда сардори Ўткир Юсупов билан бирга ҳимоячиларнинг ҳам муносиб ҳиссалари бор. 

Ўткир Юсупов расми 11 10.03.23

Яна шуни ҳам таъкидлаш жоизки, наманганликлар биринчи даврада ўз майдонида бўлиб ўтган барча 7 та беллашувда ҳам ғалаба қозониб, Наманганда юз фоизлик натижани қайд этди. 

Навбаҳор Сўғдиёна расмлари 1

Шунингдек, “лочинлар” 13 та ўйиндан 4 тасида йирик ҳисобда ғалаба қозонишгани,  улардан 3 тасида эса дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қолишганини ҳам айтиш лозим.   

Бунёдкор Навбаҳор ўйини расмлари 1

Бабаян жамоаси 13 та баҳсда рақиблар дарвозасига 23 та гол уришди. Бу эса ҳар бир ўйинга 1,8 тадан гол тўғри келади, дегани.     

“Навбаҳор” биринчи давра баҳсларида жами 29 очко тўплаган ҳолда (74, 4 фоизлик натижа), давралар оралиғидаги танаффусга пешқадам сифатида чиқиб кетди.   

“Навбаҳор”нинг 1-даврадаги Coca Cola Cуперлигадаги ўйинлари натижалари

Coca Cola Суперлигаси. 1-тур. 4 март (шанба)  

“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 3:0 (1:0)

Голлар: Жамшид Болтабоев (19), Игорь Голбан (73), Шоҳруз Норхонов (75).

Coca Cola Суперлигаси. 2-тур. 11 март (шанба)

“Навбаҳор” – “Металлург” – 3:0 (2:0)

Голлар: Жамшид Болтабоев (38), Жасурбек Яхшибоев (42), Жамшид Искандеров (90+2).

Coca Cola Суперлигаси. 3-тур. 17 март (жума)

“Пахтакор”  - “Навбаҳор” – 2:1 (1:1)

Голлар: Фаррух Сайфиев (2), Драган Черан (68) - Темурхўжа Абдухолиқов (23-пен.).

Coca Cola Суперлигаси. 4-тур.1 апрель (шанба)

“Навбаҳор” - “Сўғдиёна” – 3:0 (2:0)  

Голлар: Милош Милович (13), Остон Ўрунов (25), Шаҳбоз Жўрабеков (51).

Сoca Cola Суперлигаси. 5-тур. 9 апрель (якшанба)

ОКМК – “Навбаҳор” – 2:1 (0:0)

Голлар: Шаҳбоз Жўрабеков (64-авт.), Рубен Санчес (75) – Жамшид Искандеров (57-пен.).

Сoca Cola Суперлигаси. 6-тур. 14 апрель (шанба)

“Навбаҳор” – “Андижон” - 1:0 (0:0)

Гол: Темурхўжа Абдухолиқов (65).

Coca Cola Суперлигаси. 7-тур. 23 апрель (якшанба)

“Турон” – “Навбаҳор” - 0:2 (0:0)

Голлар: Йован Жокич (47), Остон Ўрунов (63). 

Турон Навбаҳор ўйини расмлари 1

Coca Cola Суперлигаси. 8-тур.1 июль (шанба)

“Навбаҳор” – “Бухоро” - 1:0 (0:0)

Гол: Милош Милович (81).

Coca Cola Суперлигаси. 9-тур. 7 май (якшанба)

“Насаф” – “Навбаҳор” – 0:0

Coca Cola Суперлигаси. 10-тур. 14 май (якшанба)

“Навбаҳор – “Сурхон” - 1:0 (1:0)

Гол: Жасур Яхшибоев (42-пен.).

Coca Cola Суперлигаси. 12-тур. 28 май (якшанба)

“Навбаҳор” – “Олимпик” - 2:1 (1:0)

Голлар: Жамшид Искандеров (43), Остон Ўрунов (50) - Русланбек Жиянов (90+3). 

Навбаҳор Олимпик ўйини расмлари 1

Coca Cola Суперлигаси. 13-тур.25 июнь (якшанба)

“Нефтчи” – “Навбаҳор” - 0:0.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!