
"Навбаҳор"нинг РПЛ клубига қарши назорат ўйини бекор қилинди
Хабарингиз бор, Туркияда йиғин ўтказаётган "Навбаҳор" 16 февраль куни навбатдаги назорат – синов баҳсини Россия Премьер-лигаси вакили “Урал” (Екатеринбург) жамоасига қарши ўтказиши лозим эди.
"Лочинлар" матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур ўртоқлик учрашуви "Урал" жамоасининг қарорига кўра ўтказилмайдиган бўлди.
Аввалроқ, "Навбаҳор" Украинанинг "Оболонь" жамоаси билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган эди.
Фикрлар