"Навбаҳор"нинг собиқ устози Европа клуби билан музокаралар олиб бораётганини айтди

TIGGO 2 PRO

Россиялик футбол мутахассиси, “Навбаҳор”нинг собиқ мураббийи Андрей Канчельскис ҳозирда Европанинг номи ошкор этилмаган клуби билан музокара олиб бораётганини айтди.

“Яқинда Қирғизистонда бўлдим, у ерда менга бир нечта вариантлар таклиф этилди. Улар менга қизиқиш билдиришмоқда. Аммо ҳали ҳам бир қатор клублардан қизиқишлар бор, улардан бири Европадан. Ҳозир улар билан музокара олиб бормоқдамиз", - деди Канчельскис Матч ТВга берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Канчелскиснинг мураббийлик фаолиятидаги сўнгги иш жойи Наманганнинг "Навбаҳор" клуби бўлган. У 2020 йилда жамоани тарк этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!