“Навбаҳор”нинг собиқ устози Гвардиола қўл остида малака оширмоқчи

  • 10 октябрь, 2024, 11:41
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Навбаҳор”да бош мураббий бўлиб ишлаган россиялик мутахассис Андрей Канчельскис “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола қўл остида малака оширишни режалаштирмоқда.

Яқинда Канчельскис ўзи ўйнаган клуб – “Манчестер Юнайтед”да малака ошириш имконияти чеклангани, чунки нидерландиялик бош мураббий Эрик тен Хаг ўз машғулотларини ёпиқ тарзда олиб боришини таъкидлаган эди.

- Билишимча, Хосеп Гвардиола Эрик тен Хаг сингари ҳамма нарсани яширадиган мураббий эмас. Эрик ҳамма нарсани ёпиқ сақлайди, нидерландияликлар ғалати бўлади.

Менга Гвардиола машғулотларига қўшилиш ва бу жараённи бевосита ккзатиш қизиқ, - деди Андрей Канчельскис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!