"Навбаҳор"нинг собиқ устози: Кейинги ҳафта келажагим ҳал бўлади
Россиялик мутахассис Андрей Канчельскис яна мураббийликка қайтиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
“Кейинги ҳафта мураббийлик келажагим ҳал бўлади. Агар ҳаммаси яхши бўлса, мен собиқ совет иттифоқининг Осиё қисмидаги жамоалардан бирида иш бошллайман. У ердан менга таклиф бўляпти ва бу яхши албатта”, - деди Канчельскис.
Ҳозирча 54 ёшли мутахассисга айнан қайси давлатдан таклиф бўлаётгани маълум қилинмаяпти. Аммо бундан аввалроқ унга Қирғизистон терма жамоасидан қизиқиш бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Эслатиб ўтамиз, бунгача Канчелскис "Навбаҳор", "Соларис", "Юрмала", "Уфа" ва "Торпедо-ЗИЛ" клубларини бошқарган.
Фикрлар