Навбатдаги

Ла Лига “Реал” ва “Барселона” жамоалари ўртасидаги навбатдаги “эль-класико” бошланиш вақтини эълон қилди.

Чемпионатнинг 30-туридан ўрин олган "Реал" ва "Барселона" ўйини 10 апрель куни Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда “Барселона” Ла Лига мусобақа жадвалида 2-ўринда, “Реал” эса 3-ўринда бормоқла. Ушбу жамоаларнинг биринчи даврадаги ўйини 2020 йилнинг 24 октябрь куни “Камп Ноу”да бўлиб ўтган ва ўша баҳсда 3:1 ҳисобида “қироллик клуби”нинг қўли баланд келган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)