"Navruz Cup": Ўзбекистон - Уганда: Матнли трансляция

"Navruz Cup" турнири финалидан ўрин олган Ўзбекистон - Уганда учрашувидан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.

90+4. Учрашув якунланди. Вакилларимиз 4:2 ҳисобида Угандани таслим этган ҳолда, турнир ғолибига айланди. 

90+1 Таркибимизда ўзгариш: Машарипов ўрнига Бозоров майдонга тушди. 

90. Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

86. Ўйин темпи бироз пасайди. 

82. Рақиблар яна ҳужум уюштирди. Олисдан йўлланган зарбани Ўткир Юсупов қайтарди. 

79. ЎЗгариш. Шомуродов ўрнига Сергеев майдонга тушди. 

78. Ҳисоб яна қисқарди. 4:2. Эммануель Окви қанотдан марказга юриб борди ва кучли зарба йўллаб, фарқни 2 тага етказиб қўйди. 

75. Элдор Шомуродов дарвозабон билан яккама-якка ҳолатга чиқиб борди, лекин тўпни узоқлаштириб юборди ва вазиятни қўлдан бой берди. 

72. ХЕЕЕТ-ТРИИИК! Элдор Шомуродов олисдан зарба йўллаб ҳисобни йирик 4:1 кўринишига келтириб қўйди. 

72. Рақиблардан ҳавфли ҳужум. Сўнгги паллада Юсупов тўпни қайтариб юборди. 

68. УХХХ! Қанотдан узатилган тўп Насруллаевга тегиб дарвозамизга кириб кетишига сал қолди. Рақиблар фойдасига бурчак тўпи. 

66. Уганда яқин масофадан жарима зарбаси тепиш имкониятини қўлга киритди. 

64. Рақиблар таркибида ўзгариш: 4 рақамда тўп тепган Ачай ўрнига 3 рақамли футболчи Абду майдонга тушди. 

61. Рақиб футболчиси Аланга сариқ карточка кўрсатилди. 

60. Вакилларимиз таркибида ўзгариш: Эркинов ўрнига Ҳамдамов майдонга тушди. 

59. Уганда ҳужумда ўйин қоидасини бузди. 

55. Шомуродов катта тезлик билан қарши ҳужумга ўтди ва Эркиновга узатма амалга оширди. У Элдорнинг ўзига тўпни қайтарди ва Шомуродов яқин масофадан кучли зарба йўллаб фарқни яна иккитага етказиб қўйди. 

53. ГОЛ! Рақиблар ҳисобни қисқартирди. Жарима майдонидаги хатодан сўнг Фаруку Мия яқин масофадан зарба бериб, ҳисобни қисқартирди. 

52. Уганданинг ҳавфли ҳужумини ҳимоячилар бир амаллаб қайтарди. 

49. Уганда позицион ҳужумга ҳозирлик кўрмоқда. 

47. Эркинов қанотдан ёриб кираётган бир пайтда рақиблар тўпни олиб қўйди. 

46. Ўйиннинг иккинчи бўлимига старт берилди. 

45+2. Учрашувнинг биринчи бўлими якунига етди. Ҳозирча ҳамюртларимиз 2:0 ҳисобида олдинда бормоқда. 

45+1. Саитовнинг олисдан йўллаган зарбаси ҳавфли чиқди. Дарвозабон бир амаллаб тўпни қайтарди. 

44. Уганда футболчисининг жаримадан тепган тўпини дарвозабон қайтарди. 

43. Уганда жарима майдонмамизга яқин жойдан жарима зарбаси тепиш имкониятини қўлга киритди. 

39. ГООООООЛ! Шомуродов Амоновнинг супер узатмасидан сўнг жарима майдончаси ичида ортиқча қийинчиликсиз гол уришга муваффақ бўлди. 

38. Ўйин темпи ошди бироз ошди. 

35. ГОООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди. Машарипов дарвозабон ҳамда ҳимоячининг хатосидан сўнг бўш қолган дарвозани ишғол қилди. 

34. Уганда яқин масофадан жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. 

29. Шукуровга нисбатан майдон марказида ўйин қоидаси бузилди.  

27. Амоновнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасини дарвозабон эгаллаб олди. 

25. Уганда позицион ҳужумга ҳозирлик кўряпти. Бироқ ҳимоядан чиқишда муаммолар бор. 

22. Ўйин темпи паст. Ҳар икки жамоа ҳам олдинга ўтишга шошилмаяпти.

19. Уганда ҳимояда тўпни эгаллаб турибди 

16. Вакилларимизнинг ҳавфли ҳужуми самарасиз якунига етди. 

15. Дилшод Саитов майдон марказида тўпни олдириб қўйди.

14. Уганда олдинга ўтишга ҳозирлик кўрмоқда. 

13. Машариповнинг зарбаси жонли теворга теккан ҳолда, майдонни тарк этди. 

12. Шукуровнинг зарбасидан сўнг тўп рақиб футболчисининг қўлига тегиб қолди. Термамиз фойдасига жарима зарбаси. 

10. Отабек Шукуров майдон марказида ўйин қоидасини бузди. 

6. Амоновнинг узоқдан йўллаган зарбасига умуман аниқлик етишмади. 

3. Отабек Шукуровнинг кучли зарбаси ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди. Вакилларимиз фойдасига бурчак тўпи. 

3. Аманов жароҳат олиб майдонда ётибди. 

1. Учрашувга старт берилди. Баҳсни вакилларимиз бошлаб берди. 

0. Айни вақтда ҳар икки жамоа мадҳиялари янграмоқда. 

0. Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. Ўзбекистон ҳамда Уганда учрашуви бошланишига кам вақт қолди. Жамоалар майдонга тушиб келди. 



Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!