Найнгголан “Рома”дан кетмоқчи эмас
Ads

Римнинг “Рома” клуби ярим ҳимоячиси Ража Найнгголан қишки трансфер даврида жамоасини ўзгартириш нияти йўқ эканлигини билдириб ўтди.

“Мен мавсум охиригача “Рома”да қолишни истайман. Ҳозир жамоадан кетишим учун ҳеч қандай сабаб йўқ”, - дейди белгиялик футболчи Metro нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лондоннинг “Челси” клуби Найнгголанни сотиб олиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Айтиш керакки, Антонио Конте ушбу футболчини ўтган ёзги трансфер давридаёқ сотиб олишни истаган эди.

Маълумот учун, Найнгголан ушбу мавсум А Сериянинг 17та учрашувида иштирок этиб, ўз ҳисобига 3та гол ва 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.