Назаровни истеъфога чиқарган "Сўғдиёна" бугун Бошкович билан музокара олиб боради

"Сўғдиёна" клуби бош мураббий Ёрқин Назаровни истеъфога чиқаргани ҳақида хабар берган эдик.

SPORTS.uz сайти журналисти Фахриддин Рўзиевнинг маълум қилишича, "Бунёдкор" собиқ бош мураббийи Иван Бошкович Жиззах томон отланди. Музокаралар бугун кечки пайт бошланади. “Сўғдиёна” раҳбарияти мутахассисга йил охиригача мўлжалланган шартнома таклиф қилмоқчи.

Маълумот ўрнида, жиззахликлар айни пайт 1 очко билан Суперлигада сўнгги ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!