
Назорат ўйини. "Насаф" Руминия клуби билан дуранг ўйнади
Қаршининг "Насаф" жамоаси бугун Антальядаги йиғин доирасида Руминиянинг "Униреа Унгҳени" жамоаси билан беллашди. Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
"Аждарлар"нинг голига Азизжон Аҳроров муаллифлик қилган бўлса, руминиялик таркибида Алин Течерес гол киритди.
"Насаф"нинг асосий таркиби:
35. Абдувоҳид Неъматов
6. Муродбек Раҳматов
9. Жавоҳир Сидиқов
14. Шароф Муҳитдинов
22. Игорь Голбан
28. Шуҳрат Муҳаммадиев
30. Суҳроб Нуруллоев
33. Баҳодир Ҳалилов
57. Дилшод Муртазаев
73. Диёрбек Асомиддинов
99. Рубин Ҳебай
Фикрлар