Ндомбеленинг "Тоттенхэм"га ўтиши аниқ бўлди

  • 1 июль, 2019, 09:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Лион" клуби ярим ҳимоячиси Танги Ндомбеле тез орада "Тоттенхэм" футболчисига айланади. Бу ҳақда L'Équipe нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага қараганда клублар ушбу трансфер юзасидан ўзаро келишувга эришишган. Унга кўра “шпорлар” 22 ёшли футболчи учун 60 млн евро тўлашади. Шунинг 10 миллиони бонус сифатида қайд этилади.

Маълумот учун, Ндомбеле ўтган мавсум “Лион” сафида 49та учрашувда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!