Ads

Бугун Олий лига 29-туридан ўрин олган 3 та беллашув ўз ниҳоясига этди.

Қуйида мазкур беллашувга оид 10 та факт билан танишишингиз мумкин.

1. Ушбу жамоалар Олий лигада 34-марта тўқнаш келишди.

2. "Қизилқум" "Нефтчи" устидан 9-марта ғалаба қозонди. Фарғоналиклар ҳисобида 19 та ғалаба мавжуд бўлса, қолган беллашувда муроса кўчаси танланган. Тўплар нисбати 55:30 га етди, "Нефтчи" фойдасига!

3. "Қизилқум" сафарда илк бора "Нефтчи"ни мағлуб этди. Бунгача Фарғонада ўтказилган 16 ўйиннинг 14 тасида мезбонлар ғалаба қозонган бўлса, 2 беллашувда дуранг қайд этилган эди.

4. "Қизилқум" "Нефтчи" дарвозасига 3 ўйиндан буён гол ура олмаётган эди. Бугун ушбу нохуш анъанага барҳам берилди.

5. "Нефтчи" бу йил Навоий клуби дарвозасига гол ура олмади.

6. "Қизилқум" ярим ҳимоячиси Илҳом Юнусов мавсумдаги 9-голини урди.

7. "Нефтчи" қаторасига 4-мағлубиятини қабул қилди.

8. Фарғоналиклар охирги 13 ўйиннинг 10 тасида имкониятни бой беришди.

9. "Қизилқум" Водийнинг тўртта жамоасини ҳам сафарда мағлуб этиб, 100 %лик натижа қайд этди.

10. Фарғоналиклар ушбу мавсумда ўз майдонида ўтказилган 15 ўйиннинг 5 тасида очко ола билишмади.

Фурқат Юсупов тайёрлади

 

Блогдаги бошқа мақолалар

ЛА ЛИГА ТАРИХИДА ГОЛ УРИШ БЎЙИЧА РЕКОРДЛАР (1-ҚИСМ)

"НЕФТЧИ" - "ҚИЗИЛҚУМ" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ

РУНИ ЭНГ КЎП ГОЛ УРГАН 7 ЖАМОА​​​​​​​

"БУНЁДКОР" - "НАВБАҲОР" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ​​​​​​​

"МАШЪАЛ" - "БУХОРО" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ

"МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД" - "АРСЕНАЛ" ТЎҚНАШУВИДА ЭНГ КЎП ГОЛ УРГАН 7 ФУТБОЛЧИ

ЛА ЛИГА ТАРИХИДА ГОЛ УРИШ БЎЙИЧА РЕКОРДЛАР (2-ҚИСМ)​​​​​​​

Минбар

Барча блоглар