"Нефтчи" - "Қўқон-1912" ўйини тақдирини биргина гол ҳал этиб берди

Ўзбекистон Суперлигаси дастлабки тури доирасидаги "Нефтчи" - "Қўқон-1912" учрашуви якунига етди. Унда номинал мезбонлар 1:0 ҳисобида зафар қучди.

Ўйин тақдирини Шаҳзод Убайдуллаевнинг 89-дақиқада пенальтидан киритган голи ҳал этиб берди.

Шу тариқа, бугун туғилган кунини нишонлаётган ҳужумчи мавсумдаги илк гол, "йўлбарслар" эса дастлабки ғалаба муаллифига айланди.

  • Суперлига
  • 1-тур

Нефтчи

  • Шаҳзодбек Убайдуллаев 89'
1 : 0

02/03/2022 18:30

Қўқон-1912

  • 90+6'

    Учрашув якунланди. "Нефтчи" Суперлигага қайтишини ғалаба билан нишонлади!

  • 90+5'

    Мурод Холмуҳаммедовнинг стандартдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 90+3'

    Қўқонликлар катта куч билан олдинга ташланмоқда.

  • 90+2'

    Шаҳзод Убайдуллаев яна бир гол урди. Аммо тўп қўл билан ўйналгани туфайли рефери уни инобатга олмади.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшилди.

  • 89'

    ГООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Нуқта қаршисига келган Убайдуллаев дарвозабонга имконият қолдирмади.

  • 88'

    Узоқ муҳокамадан сўнг ҳакам пенальти белгилади.

  • 86'

    Рисқуллаев ёрдамчиларини узоқ тинглаганидан сўнг видеотакрорни ўзи кўриш учун майдон четига йўл олди.

  • 84'

    Александр Ешич жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳакам ВАРга қулоқ солмоқда.

  • 83'

    Ойбек Рустамов огоҳлантирилди.

  • 82'

    Футболчилар асабларини бироз жиловлаб олиши лозим. Ҳакам вазиятга аралашди.

  • 80'

    Азимовнинг зарбасидан сўнг Акбар Тўраев жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.

  • 78'

    Сидиқовдан пас қабул қилиб олган Ҳасанов ҳужумни давом эттира олмади.

  • 76'

    Ашурматов ҳам ўзгариш амалга оширди. Мўмин Мелиевнинг ўрнига Шаҳзодбек Нурматов ўйинга қўшилди.

  • 75'

     Иззатилла Абдуллаев ўрнига Шаҳзодбек Убайдулаев майдонга туширилди.

  • 73'

    Стадионга йиғилган томошабинлар ўз суюклиларини тинимсиз қўллаб-қувватлаб турибди. Бироқ ҳозирча голдан дарак йўқ.

  • 70'

    Билолхон Тошмирзаевнинг ўрнига Жамшид Хасанов майдонга тушди.

  • 69'

    Қувондиқ Рўзиевнинг уринишига аниқлик етишмади.

  • 69'

    Бурчакдан етказиб берилган тўпни Абдуллажонов эгаллаб, қарши ҳужумни бошлаб берди.

  • 67'

    Билолхон Тошмирзаевга тиббий ёрдам керакка ўхшайди. У майдонда ётибди.

  • 65'

    Мўминжонов 3 та ўзгариш амалга оширди: Ойбек Қиличев, Улуғбек Хошимов ҳамда Аббос Ғуломов ўрнига Марко Шарич, Сирожиддин Қўзиев ва Суннатулло Абдуллажонов майдонга туширилди.

  • 62'

    Жарима майдони марказига етказилган тўпга Ғуломов зарба бера олмади. Қулай имконият қўлдан кетди.

  • 60'

    Мўминжонов шогирдлари рақибни тўпсиз қолдириш эвазига вазиятни ўз томонига оғдиришга уриняпти.

  • 58'

    "Шунқорлар" рақибни жарима майдонига "қамаб қўймоқда".

  • 56'

    Кутилмаганда, иккинчи таймда кичик устунлик қўқонликлар томонда бўлиб турибди.

  • 54'

    Майдондаги футболчилар орасида "Қўқон-1912" юлдузи Жавоҳир Сидиқов ўз ҳаракатлари билан ажралиб турибди.

  • 52'

    Ўйин майдон марказида кечмоқда.

  • 50'

    Футболчилар яккакурашларда ўзини ҳам, рақибни ҳам аяб ўтирмаяпти. Тўқнашувлар тез-тез юзага келмоқда.

  • 48'

    Қўқонликлар тўп назоратига урғу бермоқда.

  • 46'

    Иккинчи бўлимга старт берилди.

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Навбат бизники!

  • 45+2'

    Биринчи таймда ҳисоб очилмади. Танаффус!

  • 45+1'

    Дарвозабоннинг олдинга чиқиб кетганидан фойдаланишга ҳаракат қилган Холмуҳаммедов зарба ижросида хатога йўл қўйди.

  • 45'

    Аҳрол Рисқуллаев биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берди.

  • 44'

    Бўлим сўнгида Ашурматов шогирдлари бироз фаолликни оширди.

  • 42'

    Мезбонлар ўта қулай имкониятдан фойдалана олмади. Ҳозиргина ўйинга қўшилган Ешич яқин масофадан ноаниқ зарба йўллади.

  • 41'

    Лутфулла Тўраев жароҳат олди, чоғи, унинг ўрнига Александр Ешич майдонга тушди.

  • 40'

    Мўминжонов шогирдлари эрта прессинг уюштирмоқда. Натижада, тўп олиб қўйилди.

  • 39'

    "Нефтчи" футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 37'

    Жавоҳир жамоаси ҳужумини зарба билан якунлади. Тўп йўлига ҳимоячилар ғов бўлди.

  • 35'

    Мирзоҳид Ғофуров қўполлик ишлатмаганини таъкидлаб, ҳакамга эътироз билдирмоқда.

  • 34'

    Қиличевнинг узатмаси муваффақиятсиз чиқди.

  • 33'

    Футболчилар бироз қўпол ҳаракат қила бошламоқда. Бу сафар Йосович огоҳлантирилди.

  • 32'

    Мурод Холмуҳаммедовнинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 31'

    Сидиқов ва Анвар Ғофуров ўзаро тўқнашиб кетган экан. Рисқуллаев қўқонликлар фойдасига жарима тўпи белгилади.

  • 29'

    Майдон марказида икки футболчи тўқнашиб кетди. Шифокорлар майдонга тушиб келди.

  • 27'

    Рақиб жарима майдони ичида бир рақибидан ўтган Исмоилов тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди. Вазият яқинида турган ҳимоячилар хавфни бартараф этди.

  • 25'

    Сидиқовни йиқитган Стойковичга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 23'

    Тайм экваторига келиб, баҳс тенг курашлар остида давом этмоқда.

  • 22'

    Ашурматов шогирдлари тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қиляпти.

  • 20'

    Жарима майдони яқинида "йўлбарслар" стандарт вазиятга эга бўлди.

  • 19'

    Учрашув кескин курашларга бойиб бормоқда

  • 17'

    Хавфли ўйин учун Аббос Ғуломовга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 16'

    Иван бу сафар ҳимояда анча ишончли ўйнаб, рақиб ҳужумини бартараф этди.

  • 15'

    Йосович марказда тактик фол ишлатди. Ҳакам оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.

  • 13'

    Меҳмонлар чап қанотдан олдинга ўтди. Жарима майдонига оширилган тўпга дарвозабон эга чиқди.

  • 11'

    Лутфулла Тўраевнинг зарбасидан сўнг Абдуллаев жамоасини голдан сақлаб қолди.

  • 9'

    Нейтрал майдон - Яйпандаги "Ўзбекистон" ўйингоҳига жам бўлган мухлислар футболчиларни тинимсиз қўллаб-қувватламоқда.

  • 8'

    Номинал меҳмонларнинг икки футболчиси ўзаро тўқнашиб кетди.

  • 7'

    Қўқонликлар рақиб жарима майдонига киришда катта қийинчиликка дуч келяпти.

  • 5'

    Фарғоналиклар тўп назоратини қўлга олиш учун ҳаракатни бошлаб юборди.

  • 4'

    Жарима майдонига оширилган тўпни дарвозабон иккинчи уринишда ушлаб олди.

  • 3'

    Номинал мезбонлар стандарт вазиятга эга бўлди.

  • 1'

    Учрашувга старт берилди!

  • 0'

    Ўзбекистон Республикаси мадҳияси янграмоқда!

  • 0'

    Фарғона вилояти ҳокими Ҳайрулла Бозаровнинг нутқи билан Ўзбекистон Суперлигаси 2022 йилги мавсуми очиб берилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Bek 56
02/03/2022 21:07
Балли Нефтчи галаба муборак
Avaz Begmatov
02/03/2022 20:50
Бу кетишда узокга бормаймиз жаноб Ашурматов!БУ туриш да кейинги УЙИННИ хам бой бериб куямиз.Кескин бурилиш килинг, илтимос, тактика ни узгартирмасангиз булмайди!
&
Bek 56
02/03/2022 21:11
Бахтийор судялар ёрдамига у'рганиб колган шунинг учу ютолмади машалга у'хшаб сеткани тешиб куйса ютиб оларди бошкаа тренир керак Куконга