"Нефтчи" - "Турон" учрашувидан сўнг тартибсизлик келтириб чиқарган футболчилардан бирининг дисквалификацияси тугади

Хабарингиз бор, ўтган йилги "Нефтчи" - "Турон" баҳсидан сўнг майдонда юзага келган тартибсизликлар оқибатида "Нефтчи" жамоаси аъзоси Достонбек Тошматовга нисбатан санкция қўлланилган эди. Унга кўра, футболчи кейинги 10 та расмий учрашувларга дисквалификация қилинди.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига мувофиқ, 10 та ўйинга четлатилган футболчининг биринчи қўйиб юборган расмий ўйини "Андижон" жамоаси билан кечган баҳсга тўғри келган.

Ундан кейин Про лигада бу йил 6 та ҳамда Ўзбекистон Кубоги баҳсларида 3 та ўйинни ўтказиб юборган. Бугунги кунда Достонбек Тошматовнинг дисквалификацияси ўз якунига етди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Энди Тошматов 16 май куни бўладиган Про Лига 7-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Шўртан" баҳсида майдонга тушиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!