"Нефтчи" - "Турон" учрашувини бошқарган ҳакамга қандай балл қўйилди?
1 декабрь куни Про лиганинг сўнгги тури доирасида Фарғонанинг “Нефтчи” ҳамда Яйпаннинг “Турон” клублари ўзаро тўқнаш келди. Суперлига йўлланмасини берувчи ўйин кескин курашлар остида ўтди. Учрашувнинг охирги дақиқаларида яйпанликлар вакили гол уриб, жамоасини Суперлигага олиб чиқди.
Беллашувдан сўнг, фарғоналиклар футболчиси ва мухлислар ҳакамни дўппослади. Уларнинг наздида рефери пенальти белгиламаган. Шунинг учун бош ҳакам Шавкат Насибуллаевни калтаклашди.
Ваҳоланки, ПФЛ ўйиндан сўнг берган баёнотида Насибуллаев чиқарган қарорлар тўғри эканлигини билдириб, у 8.3 баллга лойиқ кўрилган.
Қуйида ушбу ўйин атрофидаги воқеликларга бағишланган видеони томоша қилишингиз мумкин:
Фикрлар