"Нефтчи" Анталияда илк ўйинини ўтказди. Натижа эса...

TIGGO 2 PRO

“Нефтчи” клуби бугун Туркиянинг Анталия шаҳридаги йиғинида дастлабки назорат учрашувини ўтказди.

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, Руминиянинг "Германштадт" клубига қарши ўтказилган беллашувда дарвозалар дахлсиз қолди – 0:0.

“Нефтчи” таркиби: Ботирали Эргашев, Фарруҳ Сайфиев, Анвар Ғофуров, Муҳсин Убайдуллаев, Шохруҳ Гадоев, Икром Алибоев, Билолхон Тошмирзаев, Аброр Исмоилов, Жамшид Искандеров, Муҳаммадали Ғиёсов, Тома Табатадзе.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Элдорбек Суюнов, Дониёр Валиев, Шоҳруҳ Ёқубжонов,  Йован Жокич, Боян Цигер, Қувондиқ Рўзиев,  Диёр Туропов,  Жамшид Болтабоев, Зоран Марушич, Ғулом-Ҳайдар Ғуломов,  Владимир Йовович.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!