
"Нефтчи" Анталиядаги ўртоқлик баҳсида дуранг ўйнади
Туркиянинг Анталия шаҳрида янги мавсумга тайёргарлик кўраётган “Нефтчи” жамоаси хорижий давлатлардан келган футбол клублари билан назорат учрашуви ўтказишни давом эттирмоқда.
Бу сафар фарғоналиклар Косовонинг “Приштина” жамоаси билан куч синашдилар.
Учрашув қизиқарли ва ҳужумларга бой ўтган бўлса ҳам дарвозалар дахлсиз қолди - 0:0.
“Нефтчи» таркиби: Ботирали Эргашев, Анвар Ғофуров, Йован Жокич, Фарруҳ Сайфиев, Билолхон Тошмирзаев, Шоҳруҳ Гадоев, Жамшид Болтабоев, Аброр Исмоилов, Жамшид Искандеров, Тома Табатадзе, Муҳаммадали Ғиёсов.
Захирада: Акбар Тўраев, Элдорбек Суюнов, Шоҳруҳ Ёқубжонов, Дониёр Валиев, Муҳаммадзиё Адҳамжонов, Икром Алибоев, Мухсинжон Убайдуллаев, Қувондиқ Рўзиев, Ғулом Ҳайдар Ғуломов, Зоран Марушич.
Фикрлар