
"Нефтчи" бош директори билан шартномани узайтирди
"Нефтчи" клуби бош директори Мансурбек Тошматов билан шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуоти хабар берди.
"Мансурбек Тошматов 2022 йилдан буён "Нефтчи" футбол клубига раҳбарлик қилиб келмоқда. Жамоа 2025 йилда ўз олдига янада улуғвор вазифаларни қўйиб, мавсумга ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўрмоқда. Янги мавсумда жамоамизга ғолибона анъаналарини юксак чўққига кўтариш йўлида мақсад ва вазифалар қўйилди.
Шуни ҳисобга олиб Мансурбек Тошматов 2025 йилда ҳам жамоани бошқаришни давом эттириш мақсадида шартнома имзолади. Унга "Нефтчи" ПФК раҳбари сифатида олийжаноб мақсадларини амалга ошириш йўлида катта муваффақият ва улкан омадлар тилаймиз", - дейилади хабарда.
Фикрлар