Ads

Хабарингиз бор айни кунларда мамлакатимизнинг бир қатор етакчи жамоалари Тошкентда янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда. Табиийки шу кунларда ушбу жамоалар ўртасида ўзаро ўртоқлик учрашувлари ҳам ўтказилмоқда.

Жумладан, Фарғонанинг "Нефтчи" клуби бугун Навоийнинг "Қизилқум" жамоасига қарши ўйнайди. Учрашув соат 12:00да "Бунёдкор" стадионининг сунъий қопламали майдонида бошланади.

Эслатиб ўтамиз, фарғоналиклар бундан аввалги назорат баҳсида "Бухоро" билан 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этишган бўлишса, навоийликлар "Машъал"дан 2:0 ҳисобида устун келишган.