"Нефтчи" "Бунёдкор"га қарши иккинчи назорат учрашувида мағлуб бўлди

Бугун "Нефтчи" навбатдаги назорат учрашувида майдонга чиқишди. Бу сафарги рақиб ҳам яна Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси бўлди, - бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу клуб билан бундан бир неча кун аввал  “Тошкент футбол академияси”  стадионида майдонга чиқишган бўлиб, учрашувда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилган эди.

Виталий Левченко бошчилигидаги жамоа бугун “Бунёдкор” стадидиони захира майдонида иккинчи бор “Бунёдкор”га қарши учрашув ўтказди ва унда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ягона голга Абдуазим Ортиқов муаллифлик қилди. Ушбу ўйиндан сўнг “Нефтчи” Тошкентдаги ўқув-машғулотининг биринчи босқичини  якунлади.

“Нефтчи”  бугун қуйидаги таркибда майдонда ҳаракат қилди:

Акбар Тўраев, Муҳсин Убайдуллаев, Олексей Ларин, Андрей Мишенко, Умар Адҳамзода, Хумоюн Шербўтаев, Дониёр Валиев, Димитрий Лисакович, Юрий Батюшин, Улуғбек Ҳошимов, Шахзод Убайдуллаев.

Захирадагилар: Шуҳратилло Раҳмонов, Ислом Абдуллаев, Раҳмонжон Рўзиев, Нодирхон Неъматхонов, Пирмуҳаммедов, Фозил Мусаев, Абдуллоҳ Олимов, Нурилло Тўхтасинов,  Фахриддин Мухаммадов, Суннатилло Абдуллажонов.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!