“Нефтчи” эртадан бош мураббийсиз йиғинга киришади

 

Фарғонанинг "Нефтчи" футбол клуби жорий йилнинг 5 январь санасидан Олий лига-2017га иккинчи тайёргарлик босқичини бошлайди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бериб ўтмоқда.  

Маълумот ўрнида, бугун жамоанинг 25 нафар аъзоси Тошкент шаҳридаги Республика илмий-амалий спорт тиббиёт марказида тиббий кўрикдан ўтишди. Жамоа сафида янги футболчилар ҳам бор. Бу борада навбатдаги йиғин старт олгандан сўнг маълумот берамиз.

Таъкидлаш ўринлики, сўнгги пайтларда матбуот саҳифалари жамоадаги ўзгаришлар хақида турли-хил қарашлар билан маълумотлар чоп этмоқда. "Нефтчи" ПФК ўз мухлисларидан матбуотдаги асоссиз янгилик ва миш-мишларга эътибор бермасликларини сўрайди. Олий лига-2016даги муваффақиятсиз натижалардан сўнг клуб раҳбарияти томонидан янги мавсумда юқори ўринлар ва кўрсаткичларни қайд этиш мақсадида, Чемпионат-2017 учун навбатдаги истиқболли режа тузиб чиқилмоқда. Албатта мавсумлар оралиғида жамоа таркибини янада кучайтиришга жиддий эътибор қаратилади. Табиийки, бу орада жамоа сафида ўзгаришлар кузатилади. 

Айтиш керакки, орадан кўп ўтмай яъни, 6 январь куни "Нефтчи" бош мураббийи Андрей Фёдоров Москвадан клуб ихтиёрига қайтиб келади ва шундан сўнг жамоанинг янги мавсумдаги мақсад ҳамда режалари борасида батафсил расмий маълумот берамиз.

Мансур Саидов ва Шукурали Пўлатов “Қизилкум” билан шартнома имзолади

«Нефтчи» Мансур Саидовнинг ўрнига истеъдодли ёш футболчини ўз таркибига қўшиб олди

"Нефтчи” кейинги мавсум учун тайёргарликни давом эттирмоқда (Фото)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!