“Нефтчи” Фарғонага қайтди, эртадан машғулотларга киришади
Ads

Кеча оқшом “Нефтчи” жамоаси Тошкент йиғинини якунлаб Фарғонага қайтиб келди. Бугун жамоа аъзоларига бир кунлик таътил берилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, эртадан футболчилар Қиргулидаги қароргоҳда жам бўлишади ва яна машғулотлар бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Сергей Ковшов шогирдлари Суперлиганинг илк турида Қаршининг “Насаф” жамоасини қабул қилишади.  Учрашув 1 март куни “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтади.