"Нефтчи" футболчиси терма жамоага чақирилди

Янги мавсумда Фарғонага таклиф этилган ва "Нефтчи" жамоаси билан шартнома имзолаган тожикистонлик моҳир ҳимоячи Зоир Жўрабоев Суперлиганинг Бекободда "Металлург" билан бўлиб ўтган дастлабки ўйинида мазмунли ўйин намойиш этиб, мухлислар меҳрини қозонган футболчилардан биридир.

Маълумот ўрнида, Зоир Жўрабоев Тожикистон миллий терма жамоасининг асосий таркиб ўйинчиларидан ҳисобланади.

25 март куни ФИФА кунлари муносабати билан Тожикистон миллий терма жамоаси Дубай шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини ташкиллаштирган. Йиғинлар давомида Тожикистон МТЖ иккита назорат ўйинида иштирок этиши кўзда тутилган.

Жумладан, 25 март куни БААга, 28 март санасида эса Қувайт терма жамоасига қарши майдонда рақобатлашади. БААдаги йиғинларга Тожикистон термаси бош мураббийи Петр Сегрт "Нефтчи" клуби ҳимоячиси Зоир Жўрабоевни ҳам чорлаган ва футболчи Суперлиганинг 3-тур беллашувидан сўнг йиғинларда қатнашиш мақсадида ўз юртига йўл олади.

“Нефтчи” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!