"Нефтчи" ҳужумчиси жамоада қолади, унга Суперлига грандларидан қизиқиш бор
"Нефтчи" ҳужумчиси Улуғбек Ҳошимов жамоада қолади.
SPORTS.uz сайти журналисти Жалолиддин Қобилжоновнинг телеграм каналида маълум қилишича, ҳужумчи таклифлар бўлишига қарамай, "йўлбарслар" таркибида қолишга қарор қилди. Футболчини АГМК, "Навбаҳор" ва "Металлург" жамоалари ўз сафига қўшиб олмоқчи эди.
Маълумот учун, Ҳошимов якунланган мавсумла фарғоналиклар сафида 25 та ўйинда 2 та гол уриб, 2 голга ҳаммуаллифлик қилган.
Фикрлар