“Нефтчи” иккинчи даврада легионерлар хизматидан фойдаланмайди

 

Хабарингиз бор, яқиндагина Вадим Абрамов Фарғонанинг “Нефтчи” клуби бошқарувини қабул қилиб олди. Ушбу мутахассиснинг дебют учрашувлари унчалик омадли чиқмаяпти. Аммо иккинчи даврада фарғоналиклар таркибида жиддий ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.  

“Нефтчи” Ўзбекистон кубогидан ўрин олган “Бунёдкор”га қарши баҳсдан сўнг 7 июлгача таътилга чиқади. Шундан сўнг Абрамов бошчилигидаги жамоа Тошкентда иккинчи даврага тайёргарлик олиб кўради. Фарғоналиклар пойтахтда бир нечта ўртоқлик ўйинлари ўтказишни ҳам режалаштиришган.

Қолаверса, “Нефтчи” иккинчи даврада легионерлар хизматидан фойдаланмайди. Бу фарғоналиклар режасига кирмайди.