"Нефтчи" иккинчи учрашувда ҳам мағлуб бўлди

"Нефтчи"нинг Туркиядаги янги мавсумга тайёргарлик машғулотлари ва йиғинларининг биринчи босқичи бугунги назорат учрашуви билан якунланди. Юртдошларимизнинг Польшанинг "Лехия" жамоаси билан бўлган жиддий баҳсда 0:1 ҳисоби қайд этилди.

Бугундан бошлаб футболчиларга тўрт кунлик таътил берилади. 31 январдан Анталиядаги йиғинларнинг иккинчи босқичига старт берилади. Бу босқичда футболчилар яна бир қатор назорат учрашувлари ўтказишни режалаштиришган. Бу ҳақда йиғинлар олдидан тегишли маълумотлар берилади.

"Нефтчи" 0:1 "Лехия" (Гданьск)
Анталия,  Туркия
"Транинг" стадиони
Гол: Томас Бобчек 75 0:1.
"Нефтчи": Санжар Қувватов (Асрор Кенжаев, 46), Жалолиддин Жумабоев (Боян Цигер, 46), Анвар Ғофуров, Мухсин Убайдуллаев, Аббос Ғуломов, Мирзоҳид Ғофуров, Ғуломҳайдар Ғуломов, Диёр Туропов, Жавохир Қахрамонов, Шохруз Норхонов (Санжар Қодирқулов, 46), Билолхон Тошмирзаев.

Эслатиб ўтамиз, куннинг биринчи қисмида Қозоғистоннинг "Елимай" клубига қарши баҳсда фарғоналиклар 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди. 

"Нефтчи" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Эргашев Файзулло
26/01/2024 21:09
Уртоклик учрашув биринчи уйин хаммаси яхши йигитлар 2024 Нефтчи чимпион