"Нефтчи" келаси мавсум медаллар пойгасида қатнашмоқчи, таркибга МТЖ собиқ футболчилари жалб этилиши мумкин

Суперлига ўтган мавсумини 9-ўринда якунлаган "Нефтчи" 2023 йилда ўз олдига катта режаларни қўймоқда.

SPORTS.uz журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаевнинг хабар беришича, фарғоналиклар келаси мавсумда кучли учликда бўлишни истамоқда. Клуб трансфер шорт-листидан Ислом Қобилов, Санжар Қодирқулов, Достон Турсунов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Анвар Ғофуров, Темурхўжа Абдуҳолиқов сингари футболчилар ўрин эгаллаган.

Ҳозирча бу трансферларнинг бирортаси амалга оширилгани йўқ, аммо музокаралар бошлаган. Воқеалар ривожини сайтимиз орқали кузатиб боринг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!