"Нефтчи" клуби 5 футболчини Лигада рўйхатдан ўтказди

Ботирали Эргашев, Жасур Жалолиддинов, Жавоҳир Қаҳрамонов ҳамда Жалолиддин Жумабоев фарғоналиклар билан икки йиллик шартнома имзолади.

Сўнгги мавсумларни "Пахтакор" таркибида ўтган Санжар Қувватов эса водийликлар билан бир йиллик келишувга эришди.

Шунингдек, Мухсинжон Убайдуллаев, Акбар Тўраев ва Мирзоҳид Ғофуров билан бир йилга, Анваржон Ғофуров, Ғулом Ҳайдар Гулямов ва Асрор Кенжаев билан икки, Муҳаммадали Холматов ҳамда Дониёр Валиев билан эса келишув уч йилга узайтирилди.

Изоҳ: Ушбу футболчилар Ўзбекистон футбол ассоциацияси Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмитаси қарори чиқишидан аввал Лига рўйхатидан ўтказилган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Адхамжон Низомов
22/01/2024 13:53
Зур состав.Барча футболчиларимизга омад Жарохатлардан АЛЛОХни узи асрасин.Олга Нефтчи.2024 да чемпионлик сари.