"Нефтчи" клубидан мухлисларига мурожаат!

Ўтган йилнинг 7 декабрь куни ЎФА тартиб-интизом қўмитаси “Нефтчи” – “Турон” учрашуви бўйичa ўз қарорини чиқарган бўлиб, унга кўра, “Нефтчи” ПФЛ томонидан ўтказиладиган кейинги расмий уч уй учрашувларини мухлисларсиз ўтказиши белгилаб қўйилган.

“Нефтчи”нинг  “Андижон”га қарши бўлиб ўтган плей-офф ўйинини инобатга олсак, “Нефтчи” – “Олимпик” ва “Нефтчи” – “Истиқлол” баҳслари томошабинларсиз ўтиши керак.

Шундан келиб чиқиб, мухлисларимиз севимли жамоамизнинг юқорида айтиб ўтилган уй учрашувларини “Футбол ТВ” орқали соат 18:00 дан бошлаб жонли эфирда тамоша қилишлари мумкин.

“Нефтчи” ФК матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!