"Нефтчи" лагеридан дараклар

Хабарингиз бор, янги мавсумга тайёргарлик кўраётган "Нефтчи" клуби Туркиянинг Анталья шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини давом эттирмоқда. Илҳом Мўминжонов бош мураббийлигидаги жамоа аъзолари кунига икки маҳалдан шуғулланмоқда.

Кеча жамоа мураббийлар штаби футболчиларнинг жисмоний ҳолатини оптимал даражага етказиш мақсадида эрталабки машғулотларини фитнес-клубдаги тренажёр залида олиб боришди ва у ерда олинган жисмоний юкламалардан сўнг машғулотлар Ўртаер денгизи соҳилига кўчирилди. Майин қумликда олиб борилган шуғулланиш жараёни енгил югуриш билан якунланди. Кундан ўрин олган машғулотларнинг иккинчи қисми кечқурунга мўлжалланган бўлиб, футбол майдонида ўтказилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Бахтийор Бобойиб
25/01/2022 10:08
Яхши шугулланяпти сохил буйида. Муминжонов алохида шугулланяптими