“Нефтчи” ўртоқлик ўйинида Қирғиз Республикаси клубини тор-мор этди
Янги мавсумга тайёргарликни Туркиянинг Анталия шаҳрида олиб бораётган Фарғонанинг “Нефтчи” клуби навбатдаги ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Бу галги рақиб Қирғиз Республикасининг амалдаги чемпиони “Барс” жамоаси бўлди. Ушбу беллашувда фарғоналиклар йирик 4:1 ҳисобида рақибдан устун келди. “Йўлбарслар”нинг голлари Одилов, Фомин, Марушич ва Абдуғаниевлар муаллифлик қилди.
Фикрлар