"Нефтчи" ўз сафига Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзосини қўшиб олганини тасдиқлади (Фото)
Янги мавсумга Туркияда пухта ҳозирлик кўраётган "Нефтчи" жамоаси таркибни кучайтириш доирасида ўз сафига тажрибали ярим ҳимоячини қўшиб олди. Ўтган мавсумда "Пахтакор" таркибида фаол ўйин намойиш этган Аброр Исмоилов фарғоналиклар билан бир йилга мўлжалланган ижара шартномасини имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Маълумот ўрнида, Аброр Исмоилов 1998 йилнинг 8 январь санасида туғилган бўлиб, футболчилик фаолиятини "Нефтчи" жамоасида бошлаган. Кейинчалик "Сурхон" сафида ўйнаб, 2020 йилда "Пахтакор"га ўтган футболчи клуб билан 2022 йил охирига қадар шартномани расмийлаштирган. Айтиб ўтиш жоиз, Аброр Исмоилов айни дамда Ўзбекистон МТЖ аъзоси ҳисобланади.
Фикрлар