"Нефтчи" қаторасига учинчи ўйинда ҳам 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади

  • 7 февраль, 2022, 21:32
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бугун “Нефтчи” клуби Туркиянинг Анталия шаҳрида "LIMAK SPORTS" футбол маркази майдонида Қозоғистоннинг “Мактаарал” клуби билан ўртоқлик учрашувида иштирок этди. Ушбу учрашувда томонлар дурангга рози бўлишди – 1:1. Фарғоналиклардан гол муаллифи Ойбек Қиличев.

Tecno

"Нефтчи" таркиби: Машҳур Муҳаммаджонов, Ҳусниддин Ғофуров, Даниэль Стойкович, Мирзоҳид Ғофуров, Сирожиддин Қўзиев, Лутфулла Тўраев, Абдуллоҳ Олимов, Александр Ешич, Ойбек Қиличев, Ҳусниддин Ғофуров, Улуғбек Ҳошимов.

Захирада: Акбар Тўраев, Шуҳратилло Раҳмонов, Дарко Станоевич, Шодиёр Хожиматов, Шаҳзод Убайдуллаев, Умар Адҳамзода, Шерзод Каримов, Фаҳриддин Муҳаммадов, Суннатилло Абдуллажонов, Иззатилла Абдуллаев, Марко Шарич.

Қизиғи, шундаки, Илҳом Мўминжонов жамоаси Туркияда йиғин ўтказаётганидан бери учта назорат учрашувини ўтказган бўлса, барчасида бир хил – 1:1 ҳисоби кузатилмоқда.

"Нефтчи"  - “KF LLAPI” (Косово) - 1:1

“Нефтчи” – “Аксу” (Қозоғистон) – 1:1

“Нефтчи” – “Мактаарал” (Қозоғистон) – 1:1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!