"Нефтчи" қишки тайёргарлигини Туркияда давом эттиради

Янги футбол мавсумига тайёргарликнинг биринчи босқичини Тошкентда ўтказган Виталий Левченко шогирдлари айни дамда қисқа таътилда бўлганлигидан хабарингиз бор.

Таътил давомида мураббийлар штаби томонидан ҳар бир футболчига алоҳида индивидуал тарзда шуғулланиши учун махсус кўрсатмалар тақдим этилган. Таътил якунига етгач, ишлаб чиқилган режага асосан жамоа вакиллари Тошкентда йиғилиб, тайёргарликнинг иккинчи босқичини ўташ учун 7 январь куни Туркиянинг Анталия шаҳрига йўл олишади.

У ерда жамоа вакиллари 26 январгача шуғулланади ва шундан сўнг футболчиларга тўрт кунлик ҳордиқ берилади. Тайёргарликнинг навбатдаги босқич жараёни 1 февралдан бошлаб давом эттирилади.

"Нефтчи" матбуот хизмати. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Журабой
03/01/2024 12:28
Зур