"Нефтчи" қисқа таътилга чиқди, январда жамоа йиғин ўтказиш учун хорижга йўл олади
Ўзбек жамоалари янги мавсумга тайёргарлик ишларини бошлаб юборди.
Хусусан, Виталий Левченко бош мураббийлигидаги "Нефтчи"нинг Тошкентда олиб борилган ўқув-машғулот йиғинининг биринчи босқич жараёни якунланди. Айни дамда футболчилар қисқа таътилга чиққан бўлса-да, уларнинг ҳар бирига алоҳида индивидуал тарзда шуғулланишлари учун кўрсатмалар берилган. Шундан сўнг жамоа аъзолари 3 январь куни яна Тошкентда йиғилиб, уч кун мобайнида енгил машғулотларда иштирок этади.
Мураббийлар штаби томонидан ишлаб чиқилган режага асосан тайёргарликнинг иккинчи босқич жараёнини ўташ учун "Нефтчи" вакиллари 6 январь санасида Туркиянинг Анталья шаҳрига жўнаб кетади.
"Нефтчи" матбуот хизмати
Фикрлар