Ads

 

Сергей Ковшов бош мураббийлигидаги "Нефтчи" жамоаси янги мавсум олдидан ўз таркибини кучайтиришга жиддий эътибор бермоқда.

"Ҳоким Кубоги-2018"да жамоа сафига келиб қўшилган Виталий Мирнийдан сўнг яна бир украиналик легионер фарғоналиклар сафига келиб қўшилди, дея хабар бермоқда "Нефтчи" матбуот хизмати. 

27 ёшли Сергей Анатольевич Шевчук ҳужум чизиғида ҳаракат қилади. Футболчи "Нефтчи" сафига "Ҳоким Кубоги" турнири якунлангандан сўнг келиб қўшилди ва бугун эрталаб "Нефтчи" таркибида Тошкент йиғинига йўл олди. Украиналик ҳужумчи пойтахтдаги назорат баҳсларида майдонга тушиши кутилмоқда. Агар мазкур футболчи мураббийлар штабига маъқул келса у билан шартнома имзоланади.

Шунингдек, "Нефтчи" ПФК раҳбарияти Япония ва Украина давлатларидаги бир қатор футболчилар билан фаол музокаларни олиб бормоқда. Тошкент йиғини чоғида жамоа таркибига яна 2 нафар легионер футболчи қўшилади.