"Нефтчи" Суперлиганинг бу кўрсатгичи борасида кучлилар қаторида йўқ
"Нефтчи" - "Сурхон" ўртасидаги баҳс ҳақида билдирган фикрим, кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўлди. Ўйинда фарғоналиклар дарвоза сари 23 бор зарба йўллаган бўлсада, бор йўғи бир дона гол киритганини омадсизликка йўювчилар кўп учрамоқда. Балким шундай ҳамдир, аммо келинг xG ни кўриб чиқамиз.
Фарғоналиклар Суперлига доирасидаги ўйинларда ўртача рақиб дарвозасига 10,05 та зарба йўллайди. Уларнинг 4,90 таси аниқ манзилига етиб боради. Шундай бўлсада, бир ўйинда ўртача голлари сони 1,29 тани ташкил этмоқда. Бу, жамоа деярли 10 та зарбанинг биттасинигина голга айлантираётганидан далолат. Жамоа ҳар бир ўйинда ўртача кутллаётган голлар сони (xG)борасида "Пахтакор", ОКМК, "Насаф", "Сўғдиёна", "Навбаҳор" ва хатто "Олимпик"дан ҳам орқада.
Чемпионлик учун курашадиган жамоа таркибида яратилаётган имкониятдан максимал даражада наф чиқаришга қодир ижрочилар бўлиши шарт. Биргина Рубин Ҳебай жорий мавсумдаги "Андижон" жамғарган очколарнинг деярли 65 фоизини ишлаб берди. Айнан шундай ижрочилар эвазига жамоа ўз xG сини кўтариб олиш ва ортиқча куч сарфлаб штурм қилишдан халос қилиши мумкин.
"Нефтчи" бу муаммони сифатли ҳужумчи ва чинакам плеймейкер ёрдамида ҳал этиши мумкин. Жамоани тарк этган Тома Табататзе, Нурилло Тўхтасиновларни ўз вақтида ўрни тўлдирилмагани, жамоа хужумларидаги кескинлик ва креативликни йўқолишига сабаб бўлгани рост. Муаммонинг ечими сифатли трансферлар. Албатта, жамоа чемпион бўлмоқчи бўлса.
Яҳёхўжа Улуғхўжаев
Фикрлар