"Нефтчи" Тожикистон клубларига қарши ўртоқлик ўйинларини ўтказади

  • 05 Jul 23:58
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Суперлигада айни пайтда биринчи давра якунланиб, жамоалар иккинчи давра баҳсларига тайёргарлик ишларини бошлаб юборишган.

Tecno

Жумладан, "Нефтчи" футбол клуби тайёргарлик доирасида Россиянинг "Урал" жамоаси билан 6- ва 13- июль кунлари иккита халқаро ўртоқлик учрашувида иштирок этади.

Мураббийлар штаби ушбу ўйинлардан сўнг яна иккита халқаро ўртоқлик баҳсини ўтказиш бўйича режа тузишган. Навбатдаги рақиблар эса қўшни Тожикистон Республикаси олий лигаси вакиллари "Эсхата"  ҳамда "Хўжанд" клублари ҳисобланади. 

Ўртоқлик учрашуви
21 июль соат 20:00 да
"НЕФТЧИ"-"ЭСХАТА"
(Тожикистон)

Ўртоқлик учрашуви
25 июль соат 20:00 да
"НЕФТЧИ "-"ХЎЖАНД "(Тожикистон)

Эслатиб ўтамиз, учрашувлар Фарғонадаги "Истиқлол" марказий ўйингоҳида бўлиб ўтади.

"Нефтчи" матбуот хизмати.

 

Comments

You must be logged in to commet!