Ads

 

Олий Лига иккинчи даврасига тайёргарлик кўраётган Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси Қиргули йиғинини якунлади, деб маълум қилади клуб матбуот хизмати. 

Фарғоналиклар бугун эрталаб Тошкентга йўл олди. Иккинчи даврага тайёргарлик пойтахтда давом эттирилади. Эртага пойтахт йиғинидаги илк ўртоқлик баҳси Навоийнинг "Қизилқум" жамоасига қарши ўтказилади.

"Нефтчи" футболчилари 21 июль куни Тошкентда тиббий кўрикдан ўтишади. Шу куннинг ўзида "Қўқон-1912"га қарши назорат баҳси режа қилинган

Эслатиб ўтамиз, "Нефтчи" Қиргулида иккита назорат ўйини ўтказди. Дастлаб "Норин" футболчилари (3:1) мағлуб этиган бўсла, кейин "Ёзёвон-Лочинлари" (4:2) таслим қилинди