“Нефтчи” устози: Меҳмонда очко олганимиздан хурсандман

"Бугунги ўйин бизни жамоамиз учун осон кечмади. Маълумки, “Қизилқум” жамоаси жуда ҳам тажрибали ўйинчиларга эга. Шунга қарамасдан, “Нефтчи” тўпни яхши назорат қилди. Жамоалар тенг ўйнади. Натижа ҳам ўйинга мос равишда дуранг бўлди. Меҳмонда очко олганимиздан биз жуда ҳам мамнунмиз. Мавсум тугашига бир тур қолди. Биз охирги турда чиройли ўйин қўрсатиб, муҳлислар олдида ўзимизни оқлашга ҳаракат қиламиз.

Турнир жадвалида қанақа ҳолат бўлишидан қатъий назар, бу футбол. Жамоамизда яхши футболчилар йиғилган. Улар профессионал. Жамоа кейинги мавсумда Про лигага тушиб кетишига қарамасдан, футболчилар бор кучи билан ҳаракатланишади. Бунинг учун жамоа футболчиларига ўз миннатдорчилигими билдираман. Ўйлайманки, оҳирги турни ҳам юқори темпда ўтказиб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. “Қизилқум” жамоасига кейинги ўйинда омад тилайман”, - деб Ҳайдаровнинг сўзларини келтириб ўтди ПФЛ матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!