"Нефтчи" яна бир ўйинчиси билан келишувни узайтирди

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби футболчилари билан шартномаларни узайтиришда давом этмоқда. Куни кеча Акбар Тўраев билан Умар Адхамзоданинг шартномани узайтиргани ҳақида хабар берилганди. Клуб матбуот хизмати яна бир футболчи билан келишув чўзилганини маълум қилди.

"Ўтган мавсумда ўзининг ёрқин ўйинлари орқали мухлислар меҳрини қозона олган хужумчи Улуғбек Хошимов билан шартнома муддати узайтирилди.

Янги футбол мавсумида ҳам Улуғбек Хошимовга жамоамизнинг Суперлигадаги ғалабали юришларига муносиб ҳисса қўшишига ишонч билдирган ҳолда, унга куч-қувват, ғайрат-шижоат ва улкан омадлар ёр бўлишини тилаймиз.

Эслатиб ўтамиз, Хошимов ушбу мавсум Суперлигада жами 16 бор асосий таркибда майдонга тушиб икки бор гол муаллифига айланган ва бир марта асист ролини бажарган, мавсум давомида жами майдонда 1423 дақиқа харакат қилди", - дея ҳабар қилмоқда, "Нефтчи" матбуот хизмати.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!