"Нефтчи"ни олдинда жиддий синов кутмоқда
Суперлиганинг 2-тур баҳсига тайёргарликни Тошкент шаҳрида олиб бораётган Илҳом Мўминжонов бошчилигидаги "Нефтчи" клуби машғулотларни давом эттирмоқда. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, фарғоналиклар "Бунёдкор" стадионининг захира майдонида ўтказмоқда.
"Нефтчи" Суперлига илк турида "Қўқон-1912" билан куч синашиб 1:0 ҳисобида зафар қучганди. Энди уларни 2-турда "Пахтакор" кутмоқда. Чемпионга қарши беллашув Тошкентда бўлиб ўтади. Ўйин 10 март куни 18:30да старт олади.
Фикрлар