
"Нефтчи"нинг Анталиядаги салкам 50 кунлик йиғини якунланди
Кеча "Нефтчи" клуби Анталия йиғинидаги сўнгги ўйинларини бир кунда ўтказди.
Дастлаб Молдованинг "Милсам" жамоасига қарши баҳсда фарғоналиклар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ягона гол Тома Табадатзе ҳисобига ёзилди. Иккинчи учрашувда эса Виталий Левченко жамоаси Қозоғистоннинг "Ордабаси" клубига 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Шундай қилиб, фарғоналикларнинг Анталиядаги тайёргарлиги якунланди. 6 январдан 23 февралгача жамоа Россия, Қозоғистон, Грузия, Сербия , Руминия, Косова, Шимолий Македония ва Молдова давлатларининг футбол жамоаларига қарши жами 12 та клуб билан ўртоқлик беллашувлари ўтказиб, уларнинг 7 тасида ғалаба қозонган бўлса, 4 тасини дуранг ва 1 тасини мағлубият билан якунлади.
Эслатиб ўтамиз, "Нефтчи" янги мавсумнинг дастлабки учрашувини 8 март куни Тошкент шаҳрида "Бунёдкор" жамоасига қарши майдонга тушади.
Comments