"Нефтчи"нинг голлари ҳақли бекор қилиндими?

Суперлига чемпионатининг баҳслари тобора қизғин паллага кириб бормоқда. Деярли ҳар бир учрашувда томонлар уч очко учун ҳаёт-мамот жангида кураш олиб бораётгандай. 11 август куни "Истиқлол" стадионида "Нефтчи"  ҳамда "Сўғдиёна" жамоалари ўртасидаги беллашув ҳам ҳар иккала жамоа учун муҳим аҳамиятга эга бўлди. Шу куни "Нефтчи"нинг ғалабаси 16-турдан сўнг пешқадамликни англатадиган бўлса, жиззахликлар учун узоқ давом этаётган мағлубиятсиз серия орқали салоҳиятларининг ошиши ва мавқеини мустаҳкамлаш борасидаги омиллардан бири эди.

Мезбон сифатида тўп сурган фарғоналиклар ўйин бошлариданоқ ҳужумкорликка зўр бериб, тўртинчи дақиқадаёқ ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Лекин, бу вазиятда қанот ҳаками ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди. Бош ҳакам ҳам ВАР ҳакамлари билан алоқага чиққанидан сўнг, монитор ёнига боришга ва голни ҳолисона ёки ноҳолис инобатга олинганлигига иқрор бўлишга ҳаракат қилмаганлиги стадионга  ташриф буюрган ва зангори экран қаршисида бевосита кузатиб бораётган минглаб футбол ишқибозларининг эътирозларини келтириб чиқарганлиги тайин.

нефтчии

Ушбу вазият (видео такрор)га  диққат билан эътибор берсангиз, Умар Адҳамзода тўпни жарима майдончаси ичига узатаётган паллада оффсайд йўқлиги кўриниб туришидан ташқари, қанот ҳаками ҳам бу вазиятда катта эҳтимол билан ўйиннинг давом эттишига қаршилик кўрсатмади. Лекин, қулоқчин ёрдамидами ёки бошқа сабабми негадир байроқчасини  кечикиб бўлса ҳам ишга туширди. Бу вазият такрор кўриб чиқилса, тўп узатилганда меҳмонларнинг ҳимоячиси билан бир чизиқда бўлган Мирзоҳид Ғофуровнинг оёғи оффсайд чизиғини олдинроқ кесиб ўтмагани такрорий лавҳада кўриниб турибди. Лекин, ушбу вазиятда бош ҳакам Рустам Лутфуллин ВАР билан суҳбатдан сўнг жамоамиз томонидан урилган голни ҳисобга олмади. Ваҳоланки, Лутфуллинда ушбу  баҳсли вазиятни ВАРга бориб, кўздан кечириши ҳам мумкин эди. Бироқ, бош ҳакам бундай йўл тутишни хоҳламади. Бу ҳолат эса  стадионга  келган кўп сонли ва зангори экран қаршисида бевосита кузатиб бораётган мухлисларнинг ғазабани келтирди, десак асло муболаға бўлмайди. Шунингдек,  агар  ушбу гол ҳисобга олинганда учрашув сурати бошқача тус олган бўлиши мумкин эди. Балки "Нефтчи" ҳам ушбу натижа орқали Суперлига мусобақасининг карвонбошисига айланиб қолиши ҳамда Суперлигада чемпионлик учун янада катта интригани олиб кириши аниқ эди.

Ушбу ҳолатларни кўриб чиқиб, футбол жамоатчилигидан  ҳолисона фикр билдиришларини  истаб қолардик: 





                                                                                                                  Манба: "Нефтчи" матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Dili
14/08/2023 09:35
Эх хакамлар яшангглар Пахтакор бу йил хам чнмпион буладиканда
&
Турсунов Саидасрор
13/08/2023 17:13
Хакамларга кандай булмасин очко йукотиш фазифасини куйишган олдига лекин бизнинг хакамлар уз ишини койил макаом килиб бажаришади .
&
Турсунов Саидасрор
13/08/2023 17:13
Хакамларга кандай булмасин очко йукотиш фазифасини куйишган олдига лекин бизнинг хакамлар уз ишини койил макаом килиб бажаришади .
Узимдааа Мендааа
13/08/2023 14:26
Нима бу пахтакорни Яна чимпион килишга харакатми???
u. mukumov.
13/08/2023 13:39
Уйинди бошкадан утказиш керак ёки сугдиёнага техник маглубият ёзиш керак.
&
Farxod Mirzamatov
13/08/2023 12:20
Bu bilan Neftchini ikkita o‘yinida natijaga tasir qiladiga qo‘pol xatoga yo‘l qo‘yishdi xakamlar.