Нега Мессининг голи инобатга олиндию, Азиз Ғаниевнинг супер голи ҳисобга олинмади?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азизжон Ғаниевнинг Португалияга қарши баҳсда урган ажойиб голи VAR аралашувидан кейин бекор қилинди.

Ҳьюстон шаҳридаги учрашувда португалияликлар тезкор голлар эвазига олдинга чиқиб олганди. Аввал Криштиану Роналду мундиалдаги ҳисобини очган бўлса, кейинчалик Нуно Мендеш жарима зарбасидан сўнг гол муаллифига айланди.

Шундан кейин Ғаниев жарима майдончаси яқинидан кучли зарба бериб, тўпни дарвозанинг юқори бурчагига жойлади. Бу вазиятда Португалия дарвозабони Диогу Кошта ҳеч нарса қила олмади.

Бироқ Ўзбекистоннинг қувончи узоқ давом этмади. VAR тизими гол олдидан қоидабузарлик бўлганини аниқлади.

Маълум бўлишича, голли ҳужум бошланишидан аввал Аббосбек Файзуллаев Жоау Канселуга қарши курашда аввал футболчининг ўзига тегиб кетган ва шундан кейингина тўпни олиб қўйган.

Бу қарор Аргентина ва Австрия ўртасидаги баҳсда Лионель Мессининг голи олдидан юз берган баҳсли вазият билан таққосланди. Ўшанда Алексис Мак Аллистернинг Хавер Шлагерга қарши ҳаракати муҳокамаларга сабаб бўлганди.

Бироқ собиқ ҳакам Марк Клаттенбург бу икки эпизод ўртасида катта фарқ борлигини таъкидлади.

"Месси иштирок этган вазиятда голгача яна кўп нарса содир бўлиши мумкин эди. Бу ерда эса эпизод жарима майдончаси ёнида юз берди. Зарба ажойиб бўлган, аммо бу аниқ фол. Қоидабузарлик голдан олдин содир бўлди ва Португалия ҳимояси қайта жойлашиб олишга улгурмади", — деди Клаттенбург.

Собиқ футболчи ва шарҳловчи Оуэн Харгривз ҳам VAR қарори тўғри бўлганини айтди.

"Бу фол. У тўпга эмас, футболчининг ўзига ўйнади. Қарор чиқариш жуда осон эди", — деди Харгривз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!